Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Париж саккиз дақиқа электрсиз қолди
13:02 / 2025-11-21

Франция пойтахти Париж ва унга туташ Хауц-де-Сейн ҳудудида пайшанба тонгида йирик электр узилиши юз берди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, “blackout” натижасида 55 мингдан ортиқ хонадон электрсиз қолган.

Қарийб саккиз дақиқа давом этган электр узилиши пойтахт ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатди: кўчада светофорлар ўчиб қолган, баъзи метро ва шаҳар атрофи поездлари ҳаракати вақтинча тўхтаган.

Электр тармоғи оператори Энедиснинг маълум қилишича, узилиш юқори кучланишли подстанцияда юз берган техник носозлик натижасида келиб чиққан. Расмийлар ҳодиса сабабли юзага келган тартибсизликлар ва ноқулайлик учун узр сўраб, таъмирлаш ишлари давом этаётганини билдирди.

Мусулмон Зиё, ЎзА