Париж-2024да энг кўп медаллар жамланмаси ўйналадиган спорт тури эълон қилинди
Парижда ўтадиган 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинларида умумий ҳисобда 1 минг 392 нафар спортчи сув спорти мусобақаларида бешта йўналишни қамраб олган 49 медаллар жамланмаси учун баҳслашади, дея хабар тарқатди Халқаро сузиш федерацияси (FINA).
Халқаро олимпия қўмитасига яқин бўлган Insidethegames.biz сайтида келтирилишича, Париж-2024 ўйинларида спортчилар сузиш, бадиий сузиш, очиқ сувда сузиш, сувга сакраш ва сув полосида олимпия ўйинларининг илк кунидан сўнгги кунига қадар баҳслашади. Яъни, 2024 йилнинг 27 июлидан 11 августига қадар медаллар учун рақобатлашади.

Бу, сув спортида Париж-2024 дастуридан ўрин олган 31 та спорт тури учун белгиланган медаллардан кўпроқ совринли ўринлар ўйналади, деганидир.
Яна бир эътиборли ҳолат, ҳар бир давлатнинг Миллий олимпия қўмиталари яна икки йилдан кейин бўладиган олимпиада ўйинларининг сузиш мусобақалари учун FINA тизимидаги мусобақаларда қатнашиб келаётган камида икки нафар спортчини Париж-2024 га юбориш имкониятига эга бўлади.
Т.Рўзиев, ЎзА