Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Париж-2024: Тўққизинчи кунги мусобақаларда Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилади?
09:04 / 2024-08-04

Бугун, 4 август куни Франция пойтахти Парижда давом этаётган ёзги Олимпия ўйинларининг тўққизинчи кунги мусобақаларида спортчилар 13 та спорт турининг 39 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.

Кун давомида спорт ишқибозлари Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган теннис, бокс, спорт гимнастикаси, сузиш, енгил атлетика, қиличбозлик, стол тенниси, велошоссе, камондан отиш, бадминтон, ўқ отиш, гольф, от спорти  мусобақаларига гувоҳ бўлишади.

XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг ушбу кунида Ўзбекистон спортчилари 4 та спорт туридаги баҳсларда ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Олимпия ўйинлари дастурига биноан юртимиз спортчилари қуйидаги мусобақаларда қатнашади:

14:00. Узунликка сакраш. Анвар Анваров (саралаш)

17:00. Велошоссе. Ольга Забелинская (гуруҳ пойгаси)

17:00. Велошоссе. Янина Кускова (гуруҳ пойгаси)

19:50. Бокс. Ҳасанбой Дўсматов - Давид де Пина (Кабо Верде) (51 кг, ярим финал)

20:38. Бокс. Лазизбек Муллажонов - Давлат Болтаев (Тожикистон) (92 кг, ярим финал)

22:55. Енгил атлетика. Сафина Саъдуллаева (баландликка сакраш, финал).

Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари 11 августга қадар давом этади.

Т. Рўзиев, ЎзА