Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Париж-2024»: Қудратуллахон олтин, Толиббой эса бронза медалини қўлга киритди
01:17 / 2024-08-31

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг эркаклар ўртасидаги ядро улоқтириш (F37) беллашувларида финал босқичи якунланди.

Унда мамлакатимиз шарафини Қудратуллахон Маъруфхўжаев ва Толиббой Йўлдошев ҳимоя қилди. Қувонарлиси, мазкур мусобақада Қудратуллахон ядрони 16.37 метрга улоқтириб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Толиббой 15.24 метр натижа қайд этиб, бронза медалига эга чиқди.

Маълумот ўрнида: айни вақтга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 2 тадан олтин, кумуш ва бронзага етди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА