Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Париж-2024": 182 та давлат орасида 13-ўриндамиз
12:20 / 2024-09-08

Бугун, 8 сентябрь куни XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг сўнгги мусобақалари ҳамда ёпилиш тантаналари бўлиб ўтади.

Кун давомида 4 та спорт турида 15 та медаллар жамланмаси учун беллашувлар ўтказилади. Унда мамлакатимиз пара спортчилари пара пауэрлифтинг ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшиш дастурида кечадиган баҳсларда иштирок этади.

Кеча якунланган мусобақалар сарҳисобига кўра, ўзбекистонлик пара спортчиларнинг умумий медаллар сони 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза, жами 26 та медални ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич туфайли ҳамюртларимиз 182 та давлат орасида 13-ўринда бормоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА