Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Париж-2024”: 15 нафар пара спортчимиз медалларга даъвогарлик қилади
11:54 / 2024-09-07

Эртага XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг сўнгги куни ҳисобланса-да, ўзбекистонлик пара спортчилар учун энг муҳим беллашувлар бугун бўлиб ўтади.

Бугун, 7 сентябрь куни дунёнинг етакчи пара спортчилари 12 та спорт туридаги 103 та медаллар жамланмасини қўлга киритиш мақсадида майдонга тушади.

Кун давомида мамлакатимизнинг 15 нафар пара спортчиси 6 та спорт турида тўрт йилликнинг шиддатли баҳсларида совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Париж спорт майдонларида кечадиган бугунги мусобақаларда “Токио-2020” Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Роза Қўзиева, Давурхон Кароматов, бронза медалини қўлга киритган Нурхон Қурбонова, маҳоратли пара спортчилар Муҳаммад Рихсимов, Азиз Абдулҳабибовларнинг беллашувларга киришаётгани ватанимиз спорт шуҳрати паралимпия ўйинларида янада сарбаланд бўлишидан далолат, дейиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ортда қолган тўққизинчи кунги мусобақалар сарҳисобига кўра, матонатли пара спортчиларимиз 9 та олтин, 8 та кумуш, 6 та бронза медалига сазовор бўлган ҳолда 182 та жамоа орасида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Т.Рўзиев,

ЎзА