French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парасузувчиларимиз Токио-2020га яна учта йўлланмани қўлга киритди
19:29 / 2019-09-16

Кеча Англиянинг Лондон шаҳри мезбонлик қилган парасузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари ўз якунига етди.


Кеча Англиянинг Лондон шаҳри мезбонлик қилган парасузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган баҳсларда терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли иштирок этди. Ушбу масофага сузишда Ислом Асланов маррага иккинчи бўлиб етиб келган бўлса, унинг жамоадоши Музаффар Турсунхўжаев эса 3-ўринни эгаллади.

Таъкидлаш керак, ушбу жаҳон чемпионатида 7 нафар спортчи билан қатнашган терма жамоамиз якунда битта олтин, тўртта кумуш ҳамда учта бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлишди. Шу тариқа парасузувчиларимиз 60 та давлатдан 600 га яқин атлет иштирок этган ушбу мусобақада умумжамоа ҳисобида анча юқори, яъни 20-ўринни эгаллади.

Яна бир қувонарли жиҳати, Халқаро Паралимпия қўмитаси қарорига кўра ушбу жаҳон чемпионатида 1- ва 2- ўринни эгаллаган спортчилар келгуси йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишди. Бу эса Лондондаги мусобақада терма жамоамиз аъзоларидан Шоҳсанам Тошпўлатова, Ислом Асланов ҳамда Фирдавс Мусабековлар "Токио-2020" Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишганини англатади. Қолган спортчиларимиз эса бу йўлда муҳим рейтинг очколарига эга бўлишди.

Парасузувчиларимиз Лондон-Истанбул-Тошкент йўналиши билан 17 сентябрь куни эрта тонгда юртимизга қайтиб келишади.

Парасузиш бўйича жаҳон чемпионати совриндорлари билан танишинг:
Шоҳсанам Тошпўлатова – битта олтин, битта бронза;
Ислом Асланов – 3та кумуш;
Фирдавс Мусабеков – 1та кумуш;
Нигора Мирзоҳидова – 1та бронза;
Музаффар Турсунхўжаев – 1та бронза.