Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Параспорт: халқаро ҳамкорлик
19:51 / 2025-09-19

Сўнги йилларда юртимизда пара спорт ривожи сезиларли даражада ўсди. Бунда халқаро муносабатлар ва ҳамкорликнинг ҳам аҳамияти катта.

Бугун ҳам Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига ташриф буюрган Озарбайжон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Ҳидоят Абдуллаева билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 

Соҳадаги ҳамкорлик алоқалари параспортнинг ривожига хизмат қилиши таъкидланди.

Жумладан, томонлар Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, классификацияси, соҳа мутахассисларининг малака ошириш жараёнларини янги даражага олиб чиқиш юзасидан фикр алмашди.

Бундай учрашувлар келгусида пара спортчиларимизнинг янги зафарларни қучишига замин ҳозирлайди.

Шербек Исломов, ЎзА