Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Параосиё ўйинларидан навбатдаги медаллар шодаси
14:56 / 2023-10-27

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган IV Параосиё ўйинларида пара енгил атлетикачиларимиз медаллар шодасини тақдим этишда давом этмоқда.

Ўйинларнинг эркаклар ўртасидаги F37 классида ядро улоқтириш баҳсларида ҳамюртларимиз Қудратуллахон Маъруфхўжаев ва Толибжон Йўлдошев бир йўналишда иштирок этди. Унда Қудратулла олтин медални қўлга киритган бўлса, кумуш медалга Толибжон сазовор бўлди.  

Шунингдек, пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида -97 кг вазн тоифасида Фарҳод Умрзоқов 228 кг натижа билан иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медални қўлга киритди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА