Паралимпиячиларимиз муваффақиятлари давом этмоқда
Париж шаҳрида ўтаётан пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг аёллар ўртасидаги F35 классида ядро улоқтириш дастурида ҳамюртимиз Дилафруз Аҳмадхонова 8 метр 84 см натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Бу эса делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони ҳамда лицензиялар яна биттага ортганини билдиради.
16 июль куни жаҳон чемпионатида 4 нафар вакилимиз стартга чиқади.
Ж.Тошхўжаев, ЎзА