Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паралимпия мусобақалари ёшлар фестивалига уланиб кетди
09:09 / 2024-05-20

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаси, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, вилоят спорт бошқармаси ҳамда вилоят Паралимпия қўмитаси ҳамкорлигида Ховос туманида “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақасининг вилоят босқичи байрамона руҳда ташкил этилди. 

Вилоятда параспорт ўйинларига қатнашиш учун 800 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган ёшлар хоҳиш-истагини билдиришган бўлиб, улар пара-енгил атлетика, пара-стол тенниси, пара-шашка, пара-шахмат йўналишларида ўз имкониятларини синовдан ўтказишмоқда. Ҳозирги кунда 300 нафарга яқин паралимпия спортчимиз параспорт турлари билан мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда.

Эътиборлиси, улар орасидан 95 нафари вилоят терма жамоасининг асосий таркибига киритилган бўлса, 51 нафари Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари саналади. 

Жорий йилда ўтказиладиган Париж паралимпиадасида иштирок этиш учун вилоятдан пара ўқ отиш бўйича Сервер Ибрагимов, пара академик эшкак эшиш бўйича Холмурод Эгамбердиев паралимпиада лицензияларини қўлга киритишди. Қолган 9 нафар спортчи лицензия олиш учун кураш олиб бормоқда.

Ёшлар фестивалига уланиб кетган паралимпиада спорт мусобақасининг вилоят босқичида ҳам иштирокчилар юқори натижаларга эришиб, унда республика босқичида қатнашувчилар аниқланди.

Ғолиблар ташкилотчилар ва ҳомийлар томонидан тақдирланди. 

Ш.Суяров, ЎзА мухбири