Паралимпиаданинг эртанги баҳсларида 12 нафар спортчимиз қатнашади
Тикода давом этаётган XVI паралимпия ўйинлари тобора шиддатли тус олмоқда. Бугун 27 август кунги якунланган мусобақалар натижасига кўра, хитойликлар 45 та, Буюк Британия 27 та, Россия 26 та ва австралияликлар 19 медлалар жамланмасига эга бўлган ҳолда етакчиликни давом эттиришмоқда.
Мамлакатимизнинг матонатли спортчилари Учқун Қуронбоев, Асила Мирзаёрова ва Ислам Асанов кўрсатган шижоати натижасида Токио паралимпия майдонида уч марта Ўзбекистон байроғи сарбаланд бўлиб, бир марта мадҳиямиз баралла янгради.
Эртага 28 август куни 11 нафар пара спортчимиз паралимпия ўйинларининг пара дзюдо, пара енгил атлетика, пара академик эшкак эшиш ва пара поэрлифтинг баҳсларида жонажон Ватанимиз номини улуғлаш учун баҳсларга киришади.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА