Паралимпиадада медалларимиз сони 15 тага етди
Паралимпиаданинг пара сузиш бўйича аёллар ўртасида S13 классида 200 метр масофага индивидуал комплекс усулида сузиш бўйича финал баҳслари якунланди.
Эътиборлиси, ҳамюртимиз Шоҳсанамхон Тошпўлатова муросасиз беллашувларда матонат ва иродасини намойиш қилиб, 2:27.92 дақиқа натижа кўрсатди. Тошпўлатованинг мазкур натижаси унинг 3-ўринни эгаллашига олиб келди, дея маълумот тарқатди Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Шоҳсанамхон Тошпўлатованинг бронза медалига сазовор бўлиши Ўзбекистон спорт делегациясининг паралимпиададаги умумий медаллар сони 15 тага етишини таъминлади.
Т. Рўзиев, ЎзА