Параканоэ бўйича Осиё чемпионати олтин медаллар билан бошланди
Таиланднинг Паттайя шаҳрида параканоэ бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон параканоэ терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқда.
Мусобақанинг илк кунида Шаҳноза Мирзаева аёллар ўртасидаги KL2 таснифидаги 200 метр масофада ўтган пойгада маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, эркаклар ўртасидаги KL3 таснифидаги 200 метр масофада Ҳасан Қўлдошев олтин медалга эга чиқди.
Бугун Осиё чемпионати доирасидаги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар аъзоси турли йўналишларда медаллар учун рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА