Парагвайда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 99,47 фоиздан ортиқ овозларни санаб чиқиш натижаларига кўра, ҳукмрон Колорадо партиясидан номзод Сантяго Пенья ғалаба қозонди.
У 42,73 фоиз балл тўплади, бу кўрсаткич ўзининг асосий рақиби, мағлубиятини аллақачон тан олган Эфрайн Алегредан анча олдинда.
44 ёшли Пенья Парагвайнинг собиқ Президенти Орасио Картеснинг ҳимоячиси бўлган. Унга қарши яқинда Қўшма Штатлар уни коррупцияда айблаб, санкциялар киритган эди. У молия вазири бўлган. Фаолияти давомида Парагвай Марказий банки ва Халқаро валюта жамғармасида ишлашга муваффақ бўлган.
Унинг асосий ваъдалари қаторида истеъмол савати, ёқилғи ва газ нархини пасайтириш, 500 мингта янги иш ўрни яратиш, бепул болалар боғчалари ташкил этиш, фуқароларни уй-жой билан таъминлаш дастурлари бор.
Сантяго Пенья 15 август куни лавозимини эгаллайди. Амалдаги Президент Марио Абдо Бенитес аллақачон ҳокимиятни топширишга киришган ва бу жараёнлар шаффоф бўлишини ваъда қилган.
ЎзА