Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара тоғ чанғиси ва пара сноуборд бўйича кучлилар сараланди
10:37 / 2024-02-19

Тошкент вилоятидаги "Амирсой" тоғ-чанғи базасида пара тоғ чанғиси ва пара сноуборд бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Мамлакатимизда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турлари билан бир қаторда, қишки спорт турларини оммалаштириш борасида қатор самарали ишлар олиб борилаётгани барчамизга маълум.  

Ушбу саъй-ҳаракатларни янада оммалаштириш ва қишки спорт турлари бўйича миллий терма жамоага янги спортчи ва мураббийларни жалб этиш мақсадида ташкил этилган мазкур чемпионатда 20 нафардан ортиқ жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар иштирок этди.  

Мусобақа сўнгида иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Дўстона руҳда ўтказилган ушбу чемпионатда ғолиб ва совриндор бўлган пара спортчилар терма жамоамиз таркибига киритилди.  

Шуни таъкидлаш лозимки, терма жамоамизни жорий йилда қишки спорт турлари бўйича  2 та  2026 йилги қишки Паралимпия ўйинларига рейтинг очколари тақдим этадиган халқаро мусобақа кутмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, қишки пара спорт турлари бўйича мамлакат чемпионати 2022 йилдан буён ташкил этилмоқда.    

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА