Пара тоғ чанғичилар сараланди
Тошкент вилоятида жойлашган “Амирсой” тоғ чанғи комплексида пара тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
Чемпионатнинг 1500 метр масофага ўтказилган гигант слалом баҳсларида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган пара атлетлар ўзаро рақобатлашди.
Эркаклар ўртасидаги беллашувларда Фирдавс Ҳидоятов, Зафар Носиров ва Каромат Қувондиқов шоҳсупага кўтарилган бўлса, Асел Турдимурадова ва Юлдуз Маҳмудова олтин ҳамда кумуш медали билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА