Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара таэквондочилар Париж-2024 рейтинг очколарига эга бўлди
10:53 / 2022-05-27

Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида пара таэквондо бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколар берувчи саралаш мусобақаси ўз якунига етди.

Қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой кечган турнир Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.  

Эркаклар ўртасида 58 кг. вазн тоифасида Қудратилло Шоназаров бронза, 63 кг. вазн тоифасида Қудрат Ҳайдаров олтин, +65 кг. вазн тоифасида Асад Анваров кумуш, 70 кг. вазн тоифасида Жавоҳир Алиқулов олтин, Асилбек Ҳусанов кумуш, 80 кг. вазн тоифасида Қудрат Муҳаммадиев бронза медалига сазовор бўлган бўлса, аёллар ўртасида 47 кг. вазн тоифасида Фарида Ҳабибуллаева яна бир бронза медалига эга бўлди. 

Осиёнинг 20 дан зиёд давлати иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада вакилларимиз 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза, жами 7 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.  

Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган 6 нафар пара таэквондочимиз Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини қўлга киритди. Шунингдек, вакилларимиз бир йилга кечиктирилган Пара Осиё ўйинлари  йўлланмаларига ҳам эга чиқди. 

 

Т. Рўзиев, ЎзА