Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара таэквондо терма жамоамиз хорижий ўқув-машғулот йиғинида иштирок этди
16:51 / 2025-11-24

Мамлакатни дунёга танитувчи энг муҳим соҳалардан бири бу, спортдир. Сўнги йилларда юртимизда спорт, қолаверса, параспорт ривожида ижобий ўсиш кузатилмоқда. Бунга шубҳасиз, соҳага қаратилаётган эътибор сабаб десак, хато бўлмайди. Ўз навбатида, иродали параспортчиларимиз ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Соҳани янада ривожлантириш, нуфузли мусобақалар олдидан тажриба ошириш мақсадида параспорт соҳасида мунтазам халқаро ҳамкорликлар йўлга қўйилган бўлиб, Ўзбекистон пара таэквондо терма жамоаси аъзолари Россия Федерациясининг Москва вилоятида ташкил этилган халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашди.

Мазкур қўшма йиғинда Россия, Туркия ҳамда қозоғистонлик параспортчилар ҳам иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашди.

Ушбу ўқув машғулотда терма жамоамизнинг 12 нафар иродали параспортчилари ўз маҳоратларини оширди.

Шербек Исломов, ЎзА