French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара таэквондо: Гулжаной Наимова халқаро турнир ғолиби
09:50 / 2024-07-07

Жанубий Кореянинг Чхунчхон шаҳрида пара таэквондо бўйича ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик матонатли спортчилар муносиб натижаларга эришди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақа сарҳисобига кўра, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 6 та медални қўлга киритди.

Беллашувларда маҳоратли спортчимиз, "Токио-2020" Паралимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати совриндори Гулжаной Наимова +65 килограмм вазнда олтин, Қудратилло Шоназаров -58 килограммда кумуш, шунингдек, хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда Зиёда Исоқова, Камола Жўраева, Карима Мелиқўзиева, эркаклар орасида Жавоҳир Алиқулов ўз вазн тоифаларида бронза медалларига сазовор бўлди.

Ушбу халқаро турнирда зафар қучган иродали пара таэквондочиларимиз энди 14 июлга қадар Жанубий Кореяда "Париж-2024" паралимпия ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичи вазифасини ўтайдиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашади.

Т. Рўзиев, ЎзА