English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара сузувчиларимиз жаҳон чемпионати финалида
11:50 / 2025-09-26

Сингапурда 75 та мамлакатнинг 580 нафардан зиёд иродали пара сузувчилари иштирокида ўтаётган жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллага яқинлашмоқда.

Бугун, 26 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Азизбек Бойназаров (С13) 200 м масофага комплекс усулда сузиш дастурида, Сардор Бахтиёров (С7) 50 м масофага эркин усулда сузиш бўйича финал мусобақаларида ўз омадини синовдан ўтказади.

Кеча эркаклар ўртасида С8 тоифасидаги 200 метр масофага комплекс сузиш баҳсларида чиқиш қилган Азизбек Бойназаров 2:29.77 сонияда маррага келиб, умумий гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, финал йўлланмасига эга чиққан эди.

Шунингдек, кечаги кунги мусобақаларда ҳамюртимиз Сардор Бахтиёров (С7) эса 50 метр масофага эркин усулда сузиш дастурида 30.66 сония билан кейинги босқич масаласини ҳал қилганди.

Чемпионатнинг 400 метр масофага эркин усулда сузиш дастурида қатнашган терма жамоамиз аъзоси Богдан Бектемировга эса бироз омад етишмади. У маррага 4:34.82 сонияда етиб борди. Ушбу натижа финал чиптаси учун камлик қилди.

Т.Рўзиев,

ЎзА