Пара сузиш: Сингапурда бошланган жаҳон чемпионатида 6 нафар иродали спортчимиз қатнашмоқда
Бугун, 18 сентябрь куни Сингапурда пара сузиш бўйича жаҳон чемпионати баҳслари бошланди.
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг олти нафар аъзоси ўз йўналишларида ғолиблик учун кураш олиб боради.
Жорий йилнинг 28 сентябрига қадар давом этадиган дунё биринчилигида терма жамоамиз аъзоларидан Азизбек Бойназаров С8 классида, Богдан Бектемиров С13 классда, Егор Болотов С13 классида, Сардор Бахтиёров С7 классида, Муслима Одилова С13 классида, Мубинабону Халилова С13 классида ўз омадини синовдан ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, пара сузиш спорт турлари бўйича илк бор Осиё қитъасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида 60 тага яқин мамлакатнинг 600 нафардан ортиқ ирода ва матонат соҳиби бўлган спортчилари иштирок этиш талабномаларини тақдим этган.
Шербек Исломов, ЎзА