Пара сузиш: Илк кунда 6 та медаль қўлга киритилди
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтаётган Ёшлар Параосиё ўйинларида пара сузиш бўйича ҳам ҳамюртларимиз иштироки муваффақиятли бошланди.
Илк кундаёқ 6 та медаль - 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза қўлга киритилди.
Лолахон Кадирова 50 метр баттерфляй ва 50 метр чалқанча йўналишларида 2 та олтин медалга сазовор бўлган бўлса, 50 метр баттерфляй йўналишида Сардор Бахтиёров ҳам олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, Алижон Неков ва Азиза Каримова кумуш, Муҳаммадфозил Расулов эса бронза медалига эга чиқди.
Шербек Исломов, ЎзА