Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара спортчиларимиз Тунисда зафар қучди
11:10 / 2023-02-10

Тунисда пара енгил атлетика бўйича бир ҳафта давом этган халқаро Гран-при мусобақасида мамлакатимизнинг матонатли спортчилари 14 та медаллар шодасини қўлга киритди.

"Париж-2024" ёзги Паралимпия ўйинларининг муҳим рейтинг очколарини тақдим этган нуфузли мусобақада Ўзбекистон спортчилари 6 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза медалига мушарраф бўлиб, умумжамоада Тунис ва Ироқ жамоаларидан кейин 3-ўринни эгаллади.  

Халқаро турнир мусобақаларида 30 та давлат терма жамоалари иштирок этиб, шундан 15 таси Гран-при басҳларининг у ёки бу даражадаги совринли ўринларидан жой олди.  

Муросасиз баҳсларда матонатли ва иродали пара енгил атлетикачиларимиздан Жасур Ходжаев, Мансур Абдурашидов, Омадбек Ҳасанов, Дилноза Мираҳматова, Қудратуллохон Маруфхўжаев, Жамолиддин Акобиров, Элбек Султонов, Темурбек Гиязов, Маҳлиё Акромова, Сарвар Азимов каби спортчиларимиз ғолиб ва совриндор бўлишди ва "Париж-2024" учун муҳим рейтинг очколарини жамғарди.  

Тунис мусобақаларида "Париж-2024" Паралимпия ўйинлари рейтинг очколарини қўлга киритган маҳоратли пара спортчиларимиз бугун эрта тонгда Тошкентга қайтиб келишди.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА