Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара спорт мусобақалари ўтказилди
16:29 / 2023-12-06

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Навоий вилояти бошқармаси ташаббуси билан вилоятда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитларни кенгайтириш ҳамда улар ўртасида спорт билан шуғулланувчилар қамровини янада ошириш мақсадида Пара спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Дастлаб тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида тўхталиб ўтишди. Улар ўзларини ёлғиз ҳис этмаслиги, зарур билим ва касб-ҳунарларни эгаллаш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, маданий эҳтиёжларини таъминлаш учун барча шароит яратилганлигини алоҳида таъкидлади. 

Мусобақада туман ва шаҳарлардан келган 100 га яқин ногиронлиги бор ёш Пара спортнинг стол тенниси, оғир атлетика, шашка ва шахмат турлари бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказди. 

Қизғин курашларга бой тарзда ўтган мусобақалар ғолиб ва совриндорлари, фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди. 

[gallery-14927]

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари