French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара пауэрлифтингчиларимизга тенг келадигани топилмади
09:52 / 2024-05-13

Таиланднинг Паттая шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон кубоги ўтказилди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли қатнашди.

Мусобақада Нуриддин Давлатов, Азизбек Турғунов ҳамда Қудратой Тошпўлатовадан иборат жамоамиз 314,70 очко жамғарган ҳолда аралаш жамоавий баҳсларда биринчи бўлди. Терма жамоамиздан сўнг кучли учликни Жанубий Корея ва Таиланд термалари якунлаб берди.   

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Таиланддаги жаҳон кубогини 6 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза, жами 11 та медал билан якунлади ва "Париж-2024" ёзги Паралимпия ўйинлари лицензияси учун муҳим рейтинг очколарига эга бўлди.  

 Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА