Хитойнинг Пекин шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича ўтаётган жаҳон кубогининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 9 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза, жами 11 та медални қўлга киритди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, мусобақанинг катталар ўртасидаги баҳсларида Муслима Нуриддинова (-61 кг) 115 кг. ва учкураш якунига кўра 225 кг. натижа қайд этиб, 2 та олтин медални қўлга киритган бўлса, Ақидахон Ахтамова (-50 кг) 108 кг., учкураш якунига кўра жами 213 кг. оғирликни ўзига бўйсундириб, 1 тадан олтин ва кумуш медалга эга чиқди. Шунингдек, Насиба Тошпўлатова 45 килограммгача вазндаги баҳсларда 101 кг. натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

Ёшлар ўртасида эса Акмал Каримбоев (-65 кг) 100 кг, учкураш якунига кўра ҳам 100 кг. натижа билан 2 та олтин медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди. Ўсмирлар ёш тоифасида Отабек Тиловов ва Темурбек Рустамов ўз вазн тоифаларида 2 тадан олтин медаль билан тақдирланди.
Бугун, 23 июнь куни жаҳон кубогида қуйидаги 7 нафар пара пауэрлифтингчиларимиз баҳсларга киради:
• Рухшона Ўктамова — 67 кг, A гуруҳи;
• Бекзод Жамилов — 80 кг, A гуруҳи;
• Азизбек Яҳёев — 88 кг, A гуруҳи;
• Ҳусниддин Усмонов — 97 кг, A гуруҳи;
• Ойшажон Ражаббоева — +86 кг, A гуруҳи;
• Достон Абдусатторов — +107 кг, A гуруҳи;
• Моҳичеҳра Фозилова — +86 кг, A гуруҳи.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА