Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара пауэрлифтингчиларимиз жаҳон кубогида совриндор бўлди
09:33 / 2024-05-10

Таиланднинг Паттайя шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон кубоги баҳслари қизғин ўтмоқда.

Мусобақанинг дастлабки кунида Ўзбекистон терма жамоасининг бир қатор аъзолари муваффақиятга эришди. Жумладан, аёллар ўртасида -67 кг. вазн тоифасида Қудратой Тошпўлатова 122 килограмм натижа билан кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, эркаклар ўртасидаги вазни -65 кг. бўлган Санжар Аллаберганов 177 килограмм натижа билан кучли учликни якунлаб берди.  

Мазкур натижа эвазига Қудратой Тошпўлатова ўз вазнида жаҳон рейтингининг бешинчи, Санжар Аллаберганов эса ўнинчи поғонасига кўтарилиб олди.  

Эслатиб ўтамиз, Паттайя шаҳрида ўтказилаётган жаҳон кубоги 11 майга қадар давом этади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА