Пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубогида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда бормоқда
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида давом этаётган пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи кунида вакилларимиз 5 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритиб, мусобақада умумжамоа ҳисобида иккинчи поғонада бормоқда.
Жумладан, спортчиларимиздан Шерали Аҳмедов ва Ҳожиакбар Ўроқов ҳар бири 2 тадан олтин медалга сазовор бўлишди. Қудратой Тошпўлатова эса 1 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Нуриддин Давлатов 2 та кумуш, Баҳром Қобилов 1 та кумуш, Илҳом Ҳалимов 2 та бронза, Орзигул Оралова эса 1 та бронза медаль билан тақдирланди.
Маълумот ўрнида: мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 24 та давлатидан энг кучли пара пауэрлифтинг усталари иштирок этмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА