Пара ўқ отиш: мерганларимиз Олимпия очколарини жамғарди
Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳрида пара ўқ отиш бўйича жаҳон кубоги якунланди.
Мусобақанинг сўнгги кунида эркаклар ўртасида 50 метрга пневматик тўппончадан отиш баҳсларида ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 3-ўринни эгаллади. 1- ва 2-ўринлар хитойлик мерганларга насиб этди.

Аёллар ўртасида 10 метрга пневматик тўппончадан отиш баҳсларида ҳамюртимиз Шаҳноза Мамажонова финалда иштирок этди ва Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарига эга бўлди, дейилади Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Т. Рўзиев, ЎзА