Пара ўқ отиш: Матонатли мерганларимиз жаҳон кубогида қатнашмоқда
Бугун, 29 октябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида пара ўқ отиш бўйича жаҳон кубоги баҳслари бошланди.
Дунёнинг 39 та мамлакатидан 210 нафардан зиёд спортчилар иштирок этаётган жаҳон кубоги баҳсларида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 6 нафар аъзоси совринли ўринларга даъвогарлик қилади.

Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари, жаҳоннинг энг мерган спортчилари қатнашаётган баҳсларда ватанимиз шарафини терма жамоамиз аъзолари Муҳаммадраҳим Туганбеков, Шаҳноза Мамажонова, Маҳмудахон Собирова, Ҳаётхон Аҳмедова, Ёқутжон Полвонова ва Малика Кенжаева ҳимоя қилади.
Жаҳон кубоги мусобақалари 4 ноябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА