Пара каноэчиларимиз Жаҳон чемпионатидаги баҳсларини муваффақиятли бошлади
Канаданинг Галифакс шаҳрида пара каноэ бўйича Жаҳон чемпионати бошланди.
Мусобақанинг дастлабки кунида 2 нафар ҳамюртимиз стартда чиқди. Жумладан, аёллар ўртасида VL3 классида Мухлиса Эшмирзаева ҳамда эркаклар ўртасида KL3 классида Ҳасан Қўлдошев саралаш баҳсларида иштирок этди.

Саралашда Бразилия, Буюк Британия, Австралия, Япония ҳамда мезбон Канада вакилларига қарши кураш олиб борган Мухлиса Эшмирзаева маррага 4-бўлиб етиб келди. Ҳасан Қўлдошев эса Италия, Польша, Австралия, Япония, Нигерия ва чилилик спортчилар билан бўлган муросасиз баҳсда 43,11 сония вақт билан 3-ўринни эгаллади.
Шу тариқа ҳар иккала спортчимиз ҳам ярим финал йўлланмасини қўлга киритган ҳолда медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди.
ЎзА