Пара каноэчилар Таиландда Осиё ўйинлари йўлланмаси учун курашади
Бугун, 17 март куни Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида Таиланднинг Паттайя шаҳрида пара каноэ бўйича бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўл олаётган спортчиларни кузатиш маросими ташкил этилди.
Маълумки, жорий йилнинг 24-27 март кунлари ўтказиладиган мазкур қитъа чемпионатида спортчилар Хитойда ўтадиган 29-ёзги Осиё ўйинлари йўлланмалари учун кураш олиб боришади.
Осиё қитъасининг 30 га яқин давлатларидан пара спортчилар қатнашиши кутилаётган чемпионатда Ўзбекистоннинг 8 нафар спортчиси ўз йўналиш ва дастурларида ғолиблик ҳамда «кичик олимпиада» йўлланмалари учун кураш олиб боришади.
Т.Рўзиев, ЎзА