English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара дзюдочиларимизнинг навбатдаги ғалабалари
10:00 / 2024-05-20

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида пара дзюдо бўйича ўтказилган халқаро Гран-при мусобақасида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси шоҳсупага кўтарилди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги J2 классида -60 кг. вазн тоифасидаги сўнгги ҳал қилувчи финал баҳси икки ҳамюртимиз – Шерзод Намозов ҳамда Кемран Нуриллаев ўртасида ўтди ва унда Кемран олтин медални қўлга киритган бўлса, Шерзод Намозов кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, аёллар ўртасида J2 классида вазни -57 кг. бўлган Кумушхон Хўжаева, эркаклар ўртасида -90 кг. вазнда Довурхон Кароматов кумуш медаль, +70 кг. вазн тоифасида эса Моҳинур Пармонова бронза медалига сазовор бўлди.  

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси Грузия пойтахтида кечган халқаро Гран-при турнирида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза, жами 5 та медаль жамғарди.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА