Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара дзюдочиларимиз Японияда 11 та медалга эга чиқди
10:22 / 2022-12-12

Японияда пара дзюдо бўйича 10 га яқин давлат спортчилари иштирок этган Токио очиқ чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб қатнашди, дея хабар бермоқда Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Муросасиз беллашувларда матонатли спортчиларимиз 3 та олтин,  6 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида терма жамоамиз аъзолари 11 та медаллар шодаси билан 2-ўриндан жой олди. 1-ўрин Япония вакилларига тегишли бўлди. 3-поғонани Қозоғистон жамоаси эгаллади.  

Нуфузли мусобақада муваффақиятли қатнашган пара дзюдочиларимиз 3 кун давомида Токио шаҳрида ўтадиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.  

 

ЎзА