Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара дзюдочиларимиз Токиода беллашмоқда
11:25 / 2023-12-05

Япониянинг Токио шаҳрида пара дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи мусобақа ўтказилмоқда. Мусобақанинг илк кунида 4 нафар дзюдочимиз шоҳсупага кўтарилди.

Мусобақада Кемран Нуриллоев ва Кумуш Хўжаева ўз тоифаларида барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Шерзод Намозов  ва Лобар Ҳуррамова бронза медали билан тақдирланди.  

Бугун, 5 декабрь куни 7 нафар пара дзюдочимиз медаллар учун курашади. Аниқроғи, Муниса Мадримова ва Довурхон Кароматов  финалда беллашса, Феруза Эргашева, Улжон Амриева, Турғун Абдиев, Азиз Нормўминов ва Аловиддин Жўрақулов бронза медали учун рақобатлашади.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА