Пара-дзюдочилар мамлакат чемпионатида баҳслашди
Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройи мезбонлик қилган Пара-дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳам муросасиз баҳсларга бой ўтди.
Уч кун давом этган беллашувларда Фазлиддин Одилов (Андижон), Жасур Саидибрагимов (Тошкент), Асилбек Бeкмуродов (Андижон), Даурхон Караматов (Қашқадарё), Жаҳонгир Тоиров (Навоий), Тоҳир Ражабов (Қашқадарё), Абдураҳим Аллабeрганов (Хоразм) эркаклар ўртасида олтин медални қўлга киритди. Дзюдочи қизлар баҳсида Зулайхо Ражабова (Хоразм), Дилрабо Қўзиева (Хоразм), Моҳичеҳра Худаева (Сирдарё), Васила Алибаева (Самарқанд), Фароғат Ҳабибова (Хоразм) тенгсиз эканини яна бир бор исботлади.
Чемпионатнинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида эркаклар ўртасида Қашқадарё вилояти, аёллар ўртасида эса Хоразм вилояти пара-дзюдочилари шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.