Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара дзюдо: Янгича тартибда ўтаётган чемпионат
12:11 / 2022-07-16

Бугун, 16 июль куни пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида пара дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Мамлакат чемпионатида юртимизнинг 120 нафар пара дзюдочилари ўз вазнларида ғолиблик учун татамига чиқмоқда.

Кеча мусобақалар олдидан ўтган қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари О.Эргашев, қўмита бош котиби Ф.Аҳмедов, мусобақа ташкилий қўмитаси аъзолари, ҳакамлар ва мураббийлар иштирок этди.  

Тадбирда таъкидланганидек, мусобақани ташкил этишдан мақсад – юртимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қиладиган кучли пара дзюдочиларни саралаб олиш.  

– Бу йилдан чемпионат янги жорий этилган халқаро дзюдо қоидалари асосида ташкил этилади. Яъни, беллашувлардаги баҳсли вазиятлар видео такрорлар орқали кўриб чиқилиб, кейин баҳоланади. Бундай ҳолат эса беллашувларнинг адолатли, шаффоф ўтишини таъминлаши шубҳасиз, – дейди мусобақаларни кузатиб бораётган Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси бош котиби Фаррух Аҳмедов.

Т.Рўзиев, ЎзА