Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара дзюдо: Терма жамоамиз Гран-прида 7 медални қўлга киритди
09:28 / 2024-02-19

Германиянинг Гейдельберг шаҳрида “IBSA” халқаро Гран-при турнири якунланди. Унда дунёнинг 50 га яқин давлатидан 200 дан ортиқ пара дзюдочилар иштирок этди.

Мусобақада паралимпиячиларимиздан Улжон Амриева ҳамда Довурхон Кароматов ўз йўналиш ва вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, вакилларимиздан Феруз Сайидов кумуш, Шерзод Намозов, Учқун Қурбонов, Кумуш Хўжаева ҳамда Моҳинур Фармонова бронза медали билан тақдирланди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Гран-прини 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 7 та медаль жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринда якунлади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА