Пара дзюдо: Паралимпиячилармиз Гран-при мусобақасини 2 та медаль билан бошлади
Кеча Туркиянинг Анталия шаҳрида пара дзюдо бўйича Гран-при мусобақасига старт берилди.
Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилинишича, эркаклар ўртасида Ж1 классида Диёрбек Майдонов (60 кг.), аёллар ўртасида Ж2 классида Камола Узоқова(-48 кг.) кумуш медаллари соҳиби бўлишди.
Шу тариқа пара дзюдочиларимиз мусобақанинг илк кунида 2 та кумуш медалга сазовор бўлди.
ЎзА