Пара атлетларимизнинг яна бир муваффақияти
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида давом этаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегацияси ҳисоби яна бир олтин медаль билан тўлди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, аёллар ўртасида F46 тоифасида ядро улоқтириш беллашувларида 20 ёшли ҳамюртимиз Каромат Омонова 13,07 метр натижа қайд этиб, Осиё рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги медаллари сони 3 та олтин, 4 кумуш ва 1 та бронза, жами 8 та етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА