Пара атлетларимизни жиддий синов кутмоқда
Жорий ҳафта мобайнида Ўзбекистон пара енгил атлетика ва футбол бўйича ампутантлар терма жамоамизни жиддий синовлар кутиб турибди.
Жумладан, пара енгил атлетика бўйича миллий терма жамоа аъзолари 5-14 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтадиган анъанавий Фазза халқаро Гран-при турнирида иштирок этади. Ўн олтинчи бор ташкил этилаётган ушбу нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини 16 нафар пара атлетимиз ҳимоя қилади.

Шунингдек, 5-12 февраль кунлари Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ампутантлар футболи бўйича Осиё чемпионати ўтказилади. Илк бор ташкил этилаётган ушбу қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА