Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара атлетларимиз муваффақиятли юришини бошлади
11:39 / 2023-02-27

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара енгил атлетика бўйича анъанавий “Fazza” Гран-при турнири старт олди.

Мусобақанинг илк кунида 5 нафар ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилди. Ядро улоқтириш F54 (аёллар) йўналишида Нурхон Қурбонова, узунликка сакраш Т13 (эркаклар) йўналишида Дониёр Аҳмедов олтин медални қўлга киритган бўлса, ядро улоқтириш F57 (эркаклар) ўртасида Ёрқинбек Одилов, 400 метрга югуриш Т36 (эркаклар) тоифасида Иззат Турғунов кумуш, 100 метр масофага югуриш бўйича Т11 (аёллар) йўналишида Асила Мирзаёрова бронза медалига мушарраф бўлди.  

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, аксарият спортчиларимиз ушбу мусобақада ўзларини янги йўналишларда синовдан ўтказмоқда ва юқори натижалар қайд этмоқда.  

 

ЎзА