Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди
22:39 / 2025-05-10

Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сув омборида пара академик эшкак эшиш бўйича катталар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг энг кучли спортчилари ва жамоалари иштирок этди.

Матонат, ирода ва жасорат баҳсда пара спортчилар чемпионлик йўлида ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

— Кутилганидек, 2025 йилги мамлакат биринчилиги ҳар жиҳатдан кўтаринки руҳда ўтди. Ўтган йилги Ўзбекистон чемпионатида 60 нафар пара спортчилар қатнашганди. Бу йилги баҳслар 70 нафар пара эшкак эшувчиларни қамраб олганлиги билан аҳамиятли бўлди. Мусобақалар сарҳисобига биноан Ўзбекистон терма жамоасига иқтидорли спортчилар сараланди, — деди Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ҳикмат Тошматов тақдирлаш маросимида.

Мусобақа натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида Сирдарё вилояти жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси иккинчи, Тошкент шаҳри жамоаси эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА