Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Папуа-Янги Гвинеяда кўчки оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди
14:55 / 2024-05-24

Папуа-Янги Гвинея шимолидаги чекка қишлоқлардан бирида кўчки содир бўлди. Оқибатда 50 дан ортиқ уйлар кўмилиб қолган.

“The Australian Broadcasting Corp” ва бошқа маҳаллий нашрлар ҳодисада 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини хабар қилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда қутқарувчилар тупроқ остидан омон қолганларни излаётгани, илдизи билан ағдарилган дарахтлар ва одамларнинг тепалик устига чиқишга интилаётганини кўриш мумкин.

Табиий офат маркази Энга вилоятида, пойтахт Порт-Морсбидан 600 километр узоқликда жойлашган.

Мамлакат Бош вазири Жеймс Марапе ўз баёнотида расмийлар воқеа жойида фалокат жабрдийдаларини қутқариш бўйича иш олиб бораётганини таъкидлади. 

– Биз Энгадаги табиий офат ҳудудига ёрдам бериш мақсадида мудофаа кучлари ва автомобиль йўллари департаменти ходимларини юбордик, -деди Марапе.

Ҳозирча Марказий полиция бошқармаси воқеага изоҳ бергани йўқ.