Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Папа Қозоғистонга келяпти
15:24 / 2022-09-12

Рим Папаси Франциск 13 сентябрь куни уч кунлик ташриф билан Қозоғистонга бориши, жаҳон ва анъанавий динлар раҳбарлари учрашувида иштирок этишини маълум қилди.

“Кўп сонли диний вакиллар билан учрашиш, биродарлар билан биз орзу қилаётган тинчликка интилиш учун ўзаро мулоқот қилиш имкони бор”, деди Франциск ва “барчани ибодат орқали ушбу тинчлик зиёратчиларига ҳамроҳ бўлишга чақирди”.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг кўп томонлама ҳамкорлик департаменти директори Дидар Теменовнинг сўзларига кўра, бу йил конгресс ишида 50 давлатдан юзга яқин вакил, жумладан, “Ал-Азҳар” бош имоми, Волоколамск митрополити, Рус православ черкови патриархати ташқи алоқалар бўлими бошлиғи, Исроилнинг Ашкеназ бош раввини ва бошқалар қатнашади.
 

ЎзА