French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пандемиядан кейин сайёҳларга хос иштиёқ сўниб, кўҳна одатлар ўзгарадими?
08:33 / 2020-04-20

Коронавирус пандемияси тугагандан сўнг дунёда сайёҳларга хос қатор одатлар, қадриятлар, стереотиплар тубдан ўзгариб кетиши мумкин.

Коронавирус пандемияси тугагандан сўнг дунёда сайёҳларга хос қатор одатлар, қадриятлар, стереотиплар тубдан ўзгариб кетиши мумкин. Бу ҳақда Япониянинг Вакаяма университети туризм муаммоларини ўрганиш бўйича маркази профессори Жозеф Чир ўз фикрларини билдирди, деб хабар берди "РИА Новости".

Дунёда вируснинг тарқалиши даврида ижтимоий изоляция устувор мезонга айланмоқда. Ҳатто ушбу инқироз якунига етгандан кейин ҳам кўпчилик соғлиғини сақлаш мақсадида мазкур қоидага риоя этишга интилади. Мисол учун, туристлар бундай хавфсизлик учун кўпроқ тўлашга тайёр бўлади. Улар кўп одам кетадиган автобуслардан кўра иложи борича бегоналар кам сиғадиган транспорт воситаларини афзал кўришади.

"Ҳозирги пандемия биз ўтмишда кўрганларимиздан фарқ қилади. Агар олдинги инқирозларга назар ташласак, сайёҳлик тармоғи туристларга ишонч ҳисси қайтиши билан тезда тикланган" дейди эксперт.

Бу гал эса хотиржамлик ва барқарорликни ҳис этиш ҳолатлари ҳам ўзгаради. Бироқ таҳлилчилар саёҳат қилиш истаги барибир ҳар қандай шубҳа-гумонлардан устун келишига ишончлари комил.

"Биз буни илгариги инқирозларда ҳам кузатганмиз: туристлар инқирозли вазиятларга қарши юксак даражада қарши тура олишларини бир неча бор исботлашган", деди Жозеф Чир.