Пандемиядан энг кўп зарар кўраётган соҳалардан бири тикланмоқда
Кейинги бир неча ой давомидаги мислсиз пастлашдан сўнг жаҳоннинг қатор минтақаларида сайёҳлик соҳаси тикланмоқда.
Кейинги бир неча ой давомидаги мислсиз пастлашдан сўнг жаҳоннинг қатор минтақаларида сайёҳлик соҳаси тикланмоқда.
«Интерфакс» хабарига кўра, БМТнинг бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти маълумотномасида шу ҳолат эътироф этилган. «Сайёҳлик вақт сайин кўпроқ мамлакатларда, айниқса, Шимолий ярим шарда қайта изга солинмоқда. Шунга қарамай, пандемиядан энг кўп зарар кўраётган соҳалардан бири айнан сайёҳлик бўлиб қолаяпти», дейилади маълумотномада. Ташкилот дунё давлатлари ҳукуматларини соҳани қўллаб-қувватлашга чақирган.