English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пандемия туфайли жаҳон иқтисодиёти қанча зарар кўриши мумкин?
14:00 / 2020-05-15

Осиё тараққиёт банки маълумотида келтирилишича, бу глобал ялпи ички маҳсулотнинг 6,4-9,7 фоизига тўғри келади.


Жаҳон иқтисодиётининг коронавирус пандемияси туфайли кўрадиган зарари бу йил 5,8 триллиондан 8,8 триллион долларгача бўлиши мумкин. Ушбу рақамлар Осиё тараққиёт банкининг жума куни эълон қилган маърузасида келтирилган.

Осиё тараққиёт банки маълумотида келтирилишича, бу глобал ялпи ички маҳсулотнинг 6,4-9,7 фоизига тўғри келади.

Банк экспертларининг аниқлик киритишича, агар пандемия узоқ давом этса (яъни чеклов чоралари ярим йилга чўзилса) кўриладиган зиён 8,8 триллион долларга етади. Агар иқтисодий фаоллик уч ойда тикланса, бу рақам 5,8 триллион долларни ташкил этади.

Маърузада қайд этилишича, Осиё-Тинч океани минтақасининг уч ойлик карантин сценарийси бўйича кўрадиган зарари 1,7 триллион, ярим йиллик сценарий бўйича 2,5 триллион долларни ташкил этади. Хитой 1,1-1,6 триллион долларгача зарар кўриши мумкин.

Осиё тараққиёт банкининг 3 апрелда эълон қилинган маърузасида COVID-19 пандемияси туфайли дунё иқтисодиёти кўрадиган зарар 2 триллиондан 4,1 триллион долларгача бўлиши айтилган эди.

“Янги таҳлиллар эса COVID-19 пандемиясининг иқтисодиётга таъсири янада каттароқ бўлишини кўрсатмоқда”, дея таъкидлайди банк бош иқтисодчиси Ясуюки Савада.

Маърузада кўриладиган сиёсий чоралар иқтисодий зарарни юмшатишда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилган.