English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пандемия туфайли Европанинг йирик шаҳарларидан аҳоли “қочиб кетиш”ни истамоқда
08:00 / 2020-11-24

COVID-19 нинг иккинчи тўлқини Европани қамраб олмоқда. Британиянинг Aруп Енгинееринг Cонсултинг Cомпанй компанияси чоп этган сўров натижаларига кўра, Европанинг йирик шаҳарларида яшовчиларнинг 40 фоиздан ортиғи кичик шаҳарларга кўчиб ўтишни исташади.

Aруп Енгинееринг Cонсултинг Cомпанй Лондон, Париж, Милан, Мадрид ва Берлин шаҳарларида яшовчи 5 мингга яқин аҳоли ўртасида сўров ўтказди ва шу хулосага келди.  

Рейтер ахборот агентлиги хабар берганидек, лондонликларнинг 59 фоизи бу ердан “қочиб”, кичик шаҳарда яшашни хоҳлайди, парижликлар ва берлинликлар нисбати мос равишда 41 ва 30 фоизни ташкил этади.

Сўровда қатнашган лондонликлар орасида 40 фоизи эпидемия пайтида Лондонни тарк етиб, аҳолиси кам бўлган жойларда яшаган.

Шоҳида Жалилова